Коррупцияга қарши курашиш бўйича семинар

“Мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар ҳамда жамоатчиликка мўлжалланган коррупцияга қарши курашиш соҳасида қабул қилинган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти” мавзусида семинар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 2 февралдаги ПҚ-2752-сон қарори билан тасдиқланган “2017-2018 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши курашиш бўйича Давлат дастури”га ҳамда коррупцияга қарши курашиш бўйича республика комиссияси йиғилишининг 1-сон баёнига мувофиқ ишлаб чиқилган Фан ва технологиялар агентлигининг чора-тадбирлар режасига мувофиқ, “Мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар ҳамда жамоатчиликка мўлжалланган коррупцияга қарши курашиш соҳасида қабул қилинган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти” мавзусида жорий йилнинг 23 июнь куни семинар ўтказилди.

Семинарда Фан ва технологиялар агентлигининг барча ходимлари иштирок этди.

Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлиги Бош директорининг биринчи ўринбосари О.Парпиев очиб берди ва Агентлик ходимларини маърузачилар билан таништирди.

Тадбирда:

  • “Мамлакатимизда коррупцияга қарши кураш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар ва қабул қилинган қонун ҳужжутларинингмазмун-моҳияти ва аҳамияти” мавзусида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бошқарма прокурори – Каримжон Мусашайхов;
  • “Олий таълим муассасаларида антикоррупциявий таълим-тарбия” мавзусида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси лойиҳа раҳбари ўринбосари юридик фанлари, доцент – Насриддин Исмоилов;
  • “Давлат органларида коррупцияга қарши курашишда маърифатни юксалтириш” мавзусида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси кафедра доценти, иқтисод фанлари номзоди – Шариф Қобиловлар маъруза қилди.

Семинарда коррупциянинг салбий оқибатлари бўйича тайёрланган видеороликлар намойиш этилди.

Тадбир умумий муҳокамалар ва савол-жавоблар билан якунланди.

Презентация

   2.6 MБ